Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владимир Крамник терма жамоа учинчи ўринни эгаллаган шахмат олимпиадаси натижаларидан мамнун. Шунингдек, у Нодирбек Абдусатторов бошқа ёш шахматчилар билан бирга «жуда-жуда узоқ вақт топ даражада қолишини» айтди.
2024 йилги шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф ушбу маросимдан фоторепортаж тайёрлади.
Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев 2021 йилдан бери АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган Гулруҳбегим Тоҳиржоновани Ўзбекистон терма жамоасига қайтариш нияти борлигини айтди. «Гулруҳбегим барибир Ўзбекистонга керак, у яхши ва салоҳиятли шахматчи», — деди Саъдуллаев.
Будапештда бўлган шахмат Олимпиадаси иштирокчилари 24-сентабр куни Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган эркаклар жамоаси аъзоларига автомобиллар совға қилинди. Олимпиадада кумуш медаль олган Нодира Нодиржонова бунга ўз муносабатини билдирди.
Венгрияда ўтказилган шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар учинчи ўринни қўлга киритгани муносабати билан президент уларга табрик йўллади. У ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очилганини таъкидлади ва ушбу ютуқ «улкан ислоҳотларнинг амалий натижаси» эканини айтди.
Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида 189 та давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Шахматчи Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш медаль билан тақдирланди. Аёллар жамоаси 12-ўринни эгаллади, Нодира Нодиржонова эса ўз доскасида иккинчи энг яхши натижани қайд этди.
Будапештда ўтаётган мусобақанинг 9-турида эркак шахматчиларимиз Ҳиндистон билан, қизлар жамоаси эса Сербия билан дуранг ўйнади. Тур якунлари бўйича йигитлар жамоаси 3-ўрин, қизлар эса 27-ўринни эгаллади.
Шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни ютиб, 2-ўринга кўтарилди. Учрашувда натижа дуранг бўлиши, жамоа медаль олиш имкониятини йўқотиши тахмин қилинаётган пайтда Нодирбек Абдусатторов ғалабани тортиб олди. Энди улар фаворит жамоа — Ҳиндистон билан тўқнаш келади.
Шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Украинани мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди. Аёллар терма жамоаси Грецияни мағлуб этди. Энди улар жамоасида ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бўлган АҚШга қарши баҳс олиб боради.
Будапештдаги Олимпиаданинг олтинчи турида шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроилни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди. Энди улар Украинага қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Голландия билан дуранг ўйнади.
Будапешт шаҳрида ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг бешинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Молдова терма жамоасини мағлуб этди (рақиб жамоа ўтган турда ҳам мағлубиятга учраганди). Аёллар терма жамоаси эса илк мағлубиятини Грузия билан ўйинда қабул қилиб олди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг тўртинчи турида Вьетнам терма жамоасидан илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Аёллар жамоаси юқори баҳоланган Болгария термасини мағлуб этиб, ғалабали юришларини давом эттирмоқда.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг учинчи турида Хорватия терма жамоасини мағлуб этди. Аёллар терма жамоаси рақиблари рейтинги юқори бўлишига қарамай, мусобақа мезбони Венгрия устидан ғалаба қозонди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги Олимпиаданинг иккинчи турида Миср терма жамоасини мағлубиятга учратди. Аёллар терма жамоаси Ангола вакилларини мағлуб этди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг биринчи босқичида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини мағлубиятга учратди, аммо икки гроссмейстерда муаммоли позициялар кузатилди. Аёллар жамоаси Гаити вакиллари билан ишончли тарзда кураш олиб борди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Иван Соколов Chess.com сайти билан интервьюда гроссмейстерлик ва мураббийлик фаолияти, Ченнай Олимпиадасида ғолиб бўлган ёш ўзбек вундеркиндлари билан ишлаш тўғрисида ҳикоя қилди, ўзбек шахматчилари услубларига ўзига хос баҳо берди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Чемпионларга 600 млн сўмдан пул мукофоти ва Equinox автомобили топширилди.
Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиб, терма жамоага Олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг